"Атлетико" Чемпионлар лигаси финалини яна ўз стадионида ўтказмоқчи

Aslanov Jasurbek
5 июн 2019, 15:15
"Атлетико" УЕФА билан боғланиб, Чемпионлар лигаси финалини яна ўз аренасида ўтказмоқчи эканлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Чемпионлар лигаси 2018/19 мавсуми финали "Ванда Метрополитано"да бўлиб ўтди. Унда "Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди.

Сўнгги йилларда "Атлетико" стадионида 9та финал ўтказилди. Уларнинг иккитаси янги "Ванда Метрополитано"да, қолгани жамоанинг собиқ аренаси "Висенте Кальдерон"да бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›