

Мадридликлар “Брага” ярим ҳимоячиси Ливии Эль-Мусратига 15 миллион евро беришга тайёр. Бироқ португалияликлар ўз навбатида футболчисини 20 миллион евродан камига сотишга рози эмаслигини маълум қилган.
Ливии Эль-Мусрати ўтган мавсумда “Брага” сафида барча мусобақаларда 40 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида бешта гол ва иккита ассист бор.



