"Атлетико" "Бетис" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда

14 фев 2020, 01:10
Манди фаолиятини Мадрид клубида давом эттириши мумкин.

"El Gol Digital" нашри хабарига кўра, "Бетис" марказий ҳимоячиси Аисса Манди ёзда "Атлетико"га кўчиб ўтиши мумкин. Сўнгги вақтларда "матрасчилар" мудофаасида юзага келган муаммолар туфайли жамоа устози Диего Симеоне 28 ёшли жазоирлик футболчини харид қилишни хоҳламоқда.

"Transfermarkt" портали хабарига кўра, Мандининг трансфер баҳоси 16 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, Аисса Манди жорий мавсум 19 ўйинда майдонга тушиб, 8 марта сариқ карточка билан жазолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Gol Digital

Сўнгги янгиликлар

Барча ›