“Атлетик” Лапортани кетишини тасдиқлади, “Ман Сити” уни 65 млн еврога харид қилади

Aslanov Jasurbek
29 янв 2018, 22:27
Испаниянинг “Атлетик” клуби раҳбарияти ҳимоячи Эмерик Лапортнинг жамоадан кетишини маълум қилди.

23 ёшли футболчи ўз шартномасида кўрсатилган банддан унумли фойдаланиб қолди. Яъни, Лапортни харид қилиш истагида бўлган клуб “Атлетик”ка 65 миллион евро трансфер суммасини тўлаши шарт эди.

Маълумотда айтилишича, яқин кунларда ҳимоячи “Манчестер Сити” клуби билан шартнома имзолайди. Бугун Лапорт “Атлетик” мухлислари билан хайрлашиб, барчаси учун миннатдорчилик билдирди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›