

Франциялик ёш истеъдодли ҳимоячи Аймерик Лапорт "Атлетик" билан ўртадаги шартномани узайтирди. Янги келишувга кўра, футболчи 2018 йилгача жамоада қолади. Агарда кимда-ким футболчини сотиб олишни истаса, унда 42 миллион евро тўлаши шартномада кўрсатилган.



