

Ўйиннинг 65-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очган бўлса, 6 дақиқа ўтгач, Иньяки Уильямс жавоб тўпини киритди ва меҳмонлар уйга очко билан қайтишлари учун умид учқунлари пайдо бўлганди. Аммо 83-дақиқада Исаак уларни ранжитди. Икер Муньяиннинг ўйин охиридаги қизил карточкаси эса ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Бильбаоликлар мағлуб бўлишди, лекин жамоа сафидаги ягона гол муаллифи билан боғлиқ бир қизиқ факт мавжуд. Инаки Уильямс 2016 йил 17 апрелидан буён "Атлетик"нинг Ла Лига доирасидаги бирорта ўйинини ўтказиб юбормади.
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу 141та учрашув дегани!



