"Аталанта" "FIFA" симуляторидан олиб ташланади

Mirjalol Normatov
27 май 2021
"Аталанта" видеоўйинлар ишлаб чиқарувчи "Konami" компанияси билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб твиттери хабар бермоқда. Шу боисдан Бергамо клуби "FIFA" симуляторидан олиб ташланади ва фақатгина "PES" серияларида бўлади.

"FIFA" ўйинида эса "Аталанта"нинг номи ва логотипи ўзгартирилади.

"Аталанта" ушбу мавсумни А Сериянинг 3-поғонасида тугатиб, ЕЧЛга йўлланма олди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal