“Астон Вилла” устози Грилиш ҳақида маълумот берди

Eldor Akmurzayev
2 мар 2021, 20:35
“Шерлар” бош мураббийи Дин Смит жамоа сардори Жек Грилиши ҳали ҳам тикланиш жараёнларини олиб бораётгани ҳақида гапирди.

“У ҳали тайёр эмас, шу сабабдан у биз билан Шеффилдга учмайди. Бундан жуда ҳам ранжидик, чунки Грилиш жаҳон даражасидаги ўйинчи, жамоа у билан яхшироқ ўйнайди. Бироқ, жароҳатлар футболнинг бир қисми. У ҳали ҳамон маълум ҳаракатларда ноқулайликни ҳис этмоқда. Бу ўтиб кетгач эса Жек дарҳол машғулотларга қўшилади.

“Астон Вилла” бир ўйинчига боғланиб қолган жамоа эканлиги ва Грилишсиз ғалаба қозонолмаслигимиз ҳақида кўп гапиришди. Аммо мен ўз футболчиларимга қаттиқ ишонаман”, дейди Смит.

“Астон Вилла” чемпионат жорий мавсумида 24 ўйин ўтказиб, 39 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда. Грилиш эса 22 баҳсда қатнашиб, 6+10 натижа кўрсатиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports