"Астон Вилла" Старриж билан музокара ўтказмоқда

30 янв 2020, 00:27
"Трабзонспор" ҳужумчиси Даниэль Старриж АПЛга қайтиши мумкин.

"Talksport" хабарига кўра, "Астон Вилла" 30 ёшли форвард билан аллақачон шартнома борасидаги музокараларни бошлаб юборган. Инглиз клуби "Трабзонспор"га Старриж учун 4,2 млн фунт таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, у турк клуби сафига ўтган йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Ҳужумчи "Трабзонспор" таркибида 9 ўйинда майдонга тушиб, 4 марта гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Talksport