

Манба берган хабарга кўра, бирмингемликлар бош мураббийи Унаи Эмери ёзда майдон маркази учун ўйинчи сотиб олмоқчи ва 27 ёшли инглиз футболчиси унинг талабларига жавоб беради, деб ҳисобламоқда. "Манчестер Сити" ўтган ёзда "Лидс" ярим ҳимоячиси учун тўлаган 45 миллион фунт стерлингни сўраши кутилмоқда.
Филлипс жорий мавсум барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.



