

Бу ҳақда беларуслик журналист Владислав Татур хабар бермоқда.
"Жасур Яхшибоевнинг кейинги мавсумни Беларусда ўтказиши факт эмас: унга фаол тарзда "Астана" қизиқиш билдирмоқда", - деб ёзади Татур телеграм-каналида.
Қайд этиш керакки, Яхшибоев Тошкентнинг "Пахтакор" клубига тегишли ва "Шахтёр" сафида ижара асосида ўйнамоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Астана" жорий мавсумда Қозоғистон Премьер-лигаси (ҚПЛ)да кетма-кет 6 чемпионликдан сўнг олтин медалларини Алматининг "Қайрат" клубига топширди.



