

Ўз вақтида клубимиз сафида тўп сурган, ҳозирда эса футболчиларга ўзининг билим ва кўникмаларини ўргатиб келаётган мураббийимизнинг жамоамиз қўлга киритаётган ютуқларида улкан ҳиссаси бор.
Асрор Алиқулов клуб раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат саломатлик, узоқ умр, бахт саодат тилаймиз, клубимизда фаолиятини узоқ йиллар давом эттириб, юқори натижаларни қўлга киритишимизда ўз ҳиссасини қўшаверишини тилаб қоламиз.
Туғилган кун муборак бўлсин!



