UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05Ўзбекистон кубоги: "Насаф" - "Пахтакор" жавоб ўйини олдидан  0 01:48Италия. «Интер» «Удинезе»ни таслим қилди ва бошқа ўйинлар  1 01:46«Обод»: «Локомотив» ўринбосарлари билан ўйнадик  1 00:55"Марсель" "Барселона" ҳимоячисига даъвогар  0 00:35«Милан» ҳимоячисидан антирекорд   1 00:10Луис Энрикенинг ёрдамчиси «Сельта» бош мураббийи бўлди  4 23:45Тоттининг "Рома"даги сўнгги ўйини қандай ўтди? ФОТО  20 23:25Манчини кейинги ҳафта «Зенит» бош мураббийи бўлади  0 23:05"Машъал": Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб баҳсига тайёргарлик бошланди  8 23:02Италия. «Рома» Тоттининг сўнгги ўйинида ғолиб бўлди   2 22:20Маскерано 6 ҳафта футбол ўйнамайди  6 21:56Афонин ва "Оренбург" Россия премьер-лигасидан тушиб кетди  11 21:47Коклен: "Арсенал" футболчилари Венгер учун Англия Кубогида ғолиб бўлишди"  3 21:16Роналдонинг фикрича, "Олтин тўп" Роналдуга берилиши керак  9 20:45"Сампдория" ва "Лас-Пальмас" "Интер" футболчисини ижарага олмоқчи  0

14 авг 11:30
Янгиликлар

Асқар Толибжонов Twitter’да аккаунт очди

Ўзбекистон Футбол федерацияси Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Twitter микроблоглар хизматида рўйхатдан ўтди.
У, Федерация матбуот котиби Санжар Ризаевдан сўнг Twitter’да микроблог очган ЎФФнинг иккинчи юқори лавозимли вакилига айланди.

ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Twitter’да ҳақиқатан ҳам аккаунт очганини ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев ҳам тасдиқлаган. Ушбу хабар ёзилаётган вақтда @Talipdjanov микроблогида бирорта твит қолдирилмаган эди. Толибжонов ҳозирча 12 твитерни фоллоу қилган (улар орасида ЎФФ Матбуот хизмати ходимлари, шунингдек, Kun.Uz интернет-нашри тви-аккаунти ҳам бор).

ЎФФ Терма жамоалар марказининг асосий вазифаси, Асқар Толибжоновнинг ушбу марказ директори сифатида ўтказган илк матбуот анжуманида маълум қилинганидек, «терма жамоаларга турли мусобақаларда қатнашиши, уларга тайёргарлик кўриши мақсадида иложи борича яхши шароитлар яратиб бериш, терма жамоалар учун мураббийлар штабини аниқлаш ва бутун республика бўйича фаол селекция ишларини йўлга қўйишдан иборат».

Қайд этиш жоиз, Терма жамоалар маркази директори сифатида Асқар Толибжонов бир неча бор ишқибозлар ва ОАВ эътибори марказига тушиб қолганди. Хусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичини Эронга қарши мағлубият билан бошлаганидан сўнг, Толибжоновнинг истеъфога чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Кейинчалик бу хабарлар рад этилган эди. Шунингдек, 2012 йил августида ишқибозлар гуруҳи Асқар Толибжонов устидан ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга шикоят қилишгани маълум бўлганди.

Шунингдек, ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасидаги Ливан ва Қатар миллий терма жамоаларига қарши ўйинлари арафасида чипталар масаласида юзага келган муаммолардан сўнг, ишқибозлар чипталар савдосини ташкил қилган ЎФФ Терма жамоалар маркази ва унинг раҳбариятини танқид қилиб чиқишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: