

Виголикларнинг ягона голи 77-дақиқада Яго Аспас томонидан урилди. Испаниялик форвард 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланади.

Ушбу гол 33 ёшли ҳужумчи учун Испания чемпионати баҳсларида "Сельта" либосида урилган 105-си бўлди. Шу тариқа Яго Аспас клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди. Бугунга қадар ушбу натижа 1945-1954 йилларда "Сельта"да тўп тепган Эрмидитага тегишли эди (104).



