UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  129 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1

Асл "шаҳарликлар": "Манчестер Сити"нинг таниқли тарбияланувчилари Янгиликлар

Асл "шаҳарликлар": "Манчестер Сити"нинг таниқли тарбияланувчилари

Манчестер клубининг битирувчилари ҳақида гаплашамиз.

"Манчестер Сити" ҳақида гапирилаётганда биринчи бўлиб клуб кимлар билан шартнома имзолаётгани ва трансфер бозорида қанча сарф қилаётганига эътибор қаратилади. Аммо, бугун биз "Манчестер Сити"дан чиққан футболчилар ҳақида гаплашамиз


Шон Райт-Филлипс


Лондонда туғилган ва "Арсенал" афсонаси Иан Райтнинг ўғли бўлган Шоннинг "тўпчилар"га умуман алоқаси йўқ. Райт-Филлипс футболдаги йўлини "Ноттингем Форест"да бошлаган ва шундан сўнг "Манчестер Сити" академиясига ўтган. Собиқ футболчи танаффус билан 12 йил давомида "шаҳарликлар" тизимида бўлган. У 4 бор "Манчестер Сити"нинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлган ва бу совринни бир марта асосий жамоада олган. Райт-Филлипс 2005 йилнинг ёзида "Челси"га 31,5 млн евро эвазиган ўтди. Шон "кўклар" билан Англия чемпиони, Кубок ва мамлакат Суперкубоги эгасига айланди. Ўйинчи шундан сўнг "шаҳарликлар" сафига қайтди. У фаолияти давомида КПР, "Нью-Йорк Ред Буллз", "Аризона Юнайтед" ва "Финикс Райзинг" жамоалари тўп тепган.



Даниэль Старриж


Старриж кўпроқ "Челси" ва "Ливерпуль"даги иштироки орқали яхши таниқ. Ҳужумчи икки жамоа билан ҳам Чемпионлар Лигасини қўлга киритган, аммо катта футбол йўли унинг учун "Манчестер Сити" академиясидан бошланган. Аммо, Данэилнинг "шаҳарликлар"даги фаолиятини муваффақиятли деб аташ қийин. У "Манчестер Сити" таркибида атиги 32та ўйин ўтказган. "Челси" ва "Ливерпуль"даги фаолияти Старриж учун муваффақиятлироқ бўлган, гарчи ушбу клублар уни ижарага юборган бўлса ҳам. Футболчи шундан сўнг Туркиянинг "Трабзонспор" ва Австралиянинг "Перт Голи" жамоаларида бўлди. У июлдан бери эркин агент мақомида бўлиб турибди.



Майка Ричардс


Ричардсни тўлиқ "Манчестер Сити" "қария"си деб аташ мумкин. Собиқ ҳимоячиси "шаҳарликар" тизимида 13 йилини ўтказган — 2011 йилдан 2014 йилгача. Англиялик 2014 йилда "Фиорентина"га ижарага йўл олди, шундан сўнг эркин агент мақомида "Астон Вилла"га ўтди. У ўша ерда фаолиятини 2019 йилда якунлади. Ричардс сўнгги вақтларда кам ўйнаган бўлса ҳам, ўзининг жонажон жамоасида яхши вақтларни ўтказган. Собиқ футболчи "Манчестер Сити" билан Англия чемпиони, мамлакат Кубоги ва Лига кубоги соҳибига айланган. Бу унинг барча совринлари, аммо "шаҳарликлар" тарбияланувчиси учун улар жуда ҳам муҳим.



Каспер Шмейхель


Петер Шмейхель саккиз йил давомида "Манчестер Юнайтед" дарвозасини қўриқлаган, сўнгги йилни эса "Манчестер Сити"да ўтказган. Унинг МЮ билан муносабатлари узоқлигига қарамай, унинг ўғли "шаҳарликлар" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо, "Сити"да Каспернинг энг яхши йиллари ўтмади. У жуда кўп ижарага юрди ва "шаҳарликлар" таркибида атиги 10та ўйинда иштирок этди, сабаби у рақобатда Жо Хартни енга олмади. Шмейхель фаолиятинининг энг яхши пайтларини "Лестер"да ўтказди. Даниялик "тулкилар" билан бирга икки дивизиондан Англия чемпионлигигача бўлган йўлни босиб ўтди. 35 ёшли дарвозабон ҳозирда "Ницца"да ўйнамоқда.



Киран Триппьер


Триппьер 9 ёшлигида "Манчестер Сити" академиясига келган. У кўп марта ижарада бўлди ва ёшлар даражасида "шаҳарликлар"га Англия кубогини ютишга ёрдам берди, аммо асосий жамоада бирор марта ўйнамади. Аммо, футболчининг фаолияти муваффақиятсиз кечди деб айтиб бўлмайди. "Манчестер Сити"дан кетганидан сўнг Триппьер "Тоттенхэм" билан Чемпионлар Лигаси финалига чиқди ва "Атлетико" таркибида Испания чемпионига айланди. 32 ёшли фулбек ҳозирда "Ньюкасл"да ўйнамоқда. Тажрибали ҳимоячи Эдди Хау билан биргаликда, "Ньюкасл"нинг сўнг кўп йиллик муваффақиятсизликлардан сўнг, натижаларни яхшилашга ёрдам бермоқда.



Жейдон Санчо


Санчо ҳам Триппьер каби "Манчестер Сити" асосий жамоасида ўйин ўтказмаган. Аммо, Жейдон клубда кам вақтни ўтказган — атиги 2 йил. Ёш вингерга Дортмунднинг "Боруссия" клуби эътиборини қаратди ва уни "шаҳарликлар"дан 21 млн еврога сотиб болди. Санчо 4 йилдан сўнг Манчестерга қайтди, аммо "Сити"га эмас. МЮ 2021 йилнинг июлида футболчини "арилар"дан 85 млн еврога харид қилди. Жейдоннинг "Олд Траффорд"даги мавсуми муваффақиятсиз ўтди. Жорий мавсумда эса ишлар ёмон кетмаяпти, аммо вингер учун асосий ўйинлар ҳали олдинда.



Фил Фоден


Фоден "Манчестер Сити"нинг сўнгги йиллардаги энг ёрқин тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи "шаҳарликлар" тизимида 2009 йилдан бери тўп тепади. У асосий жамоада 17 ёшида дебют қилган. 22 ёшли хавбек ҳозирда Англиянинг тўрт карра чемпиони, тўрт карра Лига Кубоги, икки карра Суперкубок ва Англия Кубоги ғолиби ҳисобланади. Бундан ташқари, у икки бор АПЛнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлган. Футболчидан "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳайратда эканлигини мунтазам такрорлайди. Испан англияликни чегарасиз имкониятлар эгаси деб ҳисоблайди.




Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика