Ашурматов жамоаси K-лигага чиқиш учун яна бир муҳим қадамни ташлади

Alisher
19 окт 2019, 11:44
Бугун Жанубий Корея K2 лигаси доирасидаги "Гвангжу" ва "Аньян" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов ўйнаётган "Гвангжу" клуби ўз уйида "Аньян"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ашурматов мазкур ўйинда доимгидек тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. "Гвангжу" 33 турдан сўнг 70 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг биринчи поғонасида бормоқда. Чемпионат якунланишига эса 3 тур қолган. "Гвангжу" эса иккинчи ўриндаги "Бусан И'Парк"дан 10 очко илгарилаб кетган.

"Бусан И'Парк" 33-турда ўз майдонида "Ансан Гринерс"ни қабул қилади. Майдон эгалари ушбу баҳсда мағлубиятга учрашса, Рустам Ашурматов жамоаси муддатидан олдин чемпионлик масаласини ҳал қилган бўлади.



Жанубий Корея. К2 лигаси. 33-тур
"Гвангжу" - "Аньян" 4:0
Голлар:
Фелипе Де Соуза Силва (2, 11), Жу-Гун Ким (25, 70)

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia