

"Учта гол урганимдан ва асосий таркибда ўйинни бошлаш имкониятидан жуда ҳам мамнунман. Анчелоттига менга ишонч билдириши мумкинлигини кўрсатишни хоҳладим.
"Мальорка" янги мавсумни яхши бошлади ва бу кўринганидек осон бўлгани йўқ", - дейди Асенсио.
"Реал" Ла Лигада 6 турдан сўнг 16 очко жамғарган ҳолда жадвалда етакчилик қилмоқда. Жамоа 25 сентябрда "Вильярреал" билан ўйнайди.



