

34 ёшли футболчи Дэвид Бекхэм эгалик қиладиган "Интер Майами" клуби акционерига айланишни режалаштирмоқда. Месси МЛС клубининг 35 фоиз акциясини харид қилади.
Шу билан бирга, Месси келаси мавсум ҳам ПСЖда ўйнашда давом эттиради.
Ҳужумчи жорий мавсум парижликлар таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 13та ассист қайд этди. Унинг ПСЖ билан шартномаси бир йилга узайтириш имконияти билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



