AS: Черишев «Реал» билан 2017 йилга қадар шартнома тузди

Tolibjon Qosimov
25 июл 2013, 17:52
«Реал» россиялик Денис Черишев билан шартномани узайтирди.
Янги шартнома 2017 йил 30 июнига қадар тузилди, деб хабар бермоқда AS.

Бунга сабаб сифатида «Реал» устози Карло Анчелотти Черишевни асосий таркиб билан машғулотларга қўшгани кўрсатилмоқда.

Олдинроқ Анчелотти Черишевни чап қанот ҳимоячиси сифатида синаб кўрмоқчи эканини маълум қилганди.

Ўтган мавсумда Черишев сегундада 34 та ўйинда 11 та гол урганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru