Артуро Видаль Чили терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Aziz Tukhtamuradov
11 окт 2017, 17:55
"Бавария" футболчиси Артуро Видаль Чили терма жамоаси ЖЧ-2018дан қуруқ қолганидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

"Йигитлар, бирга ўтказган узоқ йилларимиз учун барчангизга раҳмат. Биз майдонда жонимизни бердик. Бир-биримиздан кўп нарса ўргандик.

Мен ҳафаман. Лекин, бу футболчилар ва мураббийлар штаби билан фаҳрланаман", - дейди у жамоадошлари ва мухлисларга қилган мурожаатида.

30 ёшли футболчи мамлакат миллий терма жамоаси сафида 95та ўйин ўтказиб, 23та гол киритган.

У Чили терма жамоаси билан бирга 2016 ва 2017 йилларда Америка Кубогида ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, бу йил бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида кумуш медални қўлга киритди.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: instagram.com/kingarturo23oficial

Сўнгги янгиликлар

Барча ›