

"Улар катта етакчидирлар, аммо улар шерикларига турли хил таъсир кўрсатишади. Лео кўп гапирмайди, аммо у ўзининг истеъдоди ва бош қаҳрамонга айланиш истаги билан майдонда сезилиб туради.
Бошқа томондан Криштиану Роналду ҳар бир жамоадоши билан кўп гаплашади. Кўриниб турибдики, у ҳам кўпроқ тўпга эгалик қилишни ва голлар уришни жуда хоҳлайди.
Қийин савол "ким кучли?", сабаби булар фантастик ўйинчилардир, аммо Криштиануни танлайман", - дейди Артур.



