

"Аввало мухлисларни тарихий ғалаба билан табриклайман. Уларнинг кўмаги бугун бизга жуда қўл келди. Бу каби муҳитда ўйнаш жуда ёқимли бўлди. Ғалабадан эса жуда хурсандмиз. Ўйин чиройли ва жуда кескин руҳда ўтди. Ҳаммаси биз учун жуда яхши тугади. Биз ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. Майдон ҳолати футбол ўйнашга имконият берарди ва бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмади. Бугун бизда иштиёқ кучлилик қилди ва шу боисдан керакли натижага айнан биз эришдик", - деди Артур Геворкян.



