

“Тўпчилар” мавсум стартидан ўрин олган барча уч ўйинда ғалаба қозониб, мусобақа пешқадами бўлиб турибди.
Микель Артета омадли старт бўйича клубда 2004/05 йилги мавсумдаги натижани такрорлади. Ўшанда лондонликлар 2-ўринни олган. Ундан олдинги 2003/04 йилгисида ҳам дастлабки 3 турда ғалабали серия қайд этилган ва якунда Арсен Венгер шогирдлари мағлубиятга учрамаган ҳолда АПЛ титулини қўлга киритишганди.



