"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди

Khoja
15 окт 2024, 09:58
"Арсенал" мухлислари учун яна бир ёмон хабар.

Жамоа етакчиларидан бири Габриел Мартинелли Бразилия терма жамоаси сафида жароҳат олди. 23 ёшли футболчи Чилига қарши учрашувдан сўнг оёқларида оғриқ ҳис қилган. Футболчи катта эҳтимол билан Бразилиянинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юборади ва Лондонга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Букайо Сака ҳам Англия термаси сафида жароҳат олганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›