"Арсенал"дагилар ҳавотирда

Aslanov Jasurbek
24 дек 2024, 00:57
Букайо Сака баҳоргача сафдан чиққан бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Кристал Пэлас"га қарши баҳсда (5:1) жароҳат олган вингер яқин вақт ичида шифокор кўригидан ўтади ва шундан сўнг шикастланиш даражаси маълум бўлади.

Аммо "Арсенал"дагилар жамоа етакчиси февраль охири ёки март бошигача сафдан чиққан бўлиши мумкин деб ўйлашмоқда.

"Тўпчилар" Саканинг тикланишига эҳтиёткор муносабатда, чунки бу унинг жорий мавсумдаги учинчи жароҳати.

Рахим Стерлинг соғлигида ҳам муаммолар аниқланди. У тиззасида оғриқ борлигидан шикоят қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail