"Арсенал" "Ювентус" билан музокараларни давом эттирмоқда

Mirjalol Normatov
12 янв 2022
Ярим ҳимоячи Артур қишда "Ювентус"дан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 25 ёшли бразилияликни "Арсенал" ижарага олишни истамоқда. "Канонирлар" футболчининг розилигини олиб бўлган, фақатгина Турин клубининг жавобини кутиш қолди ҳолос. Артур яқин кунлардаёқ янги жамоаси таркибида ўйнашни истамоқда.

"Арсенал" футболчининг мавсум якунига қадар бўлган маошини тўлаб беришга тайёр турибди. Аммо "Ювентус" унинг ўрнига бошқа футболчи топа олмаётгани учун "Арсенал"га сўнгги жавобни беришга қийналмоқда.

Ушбу мавсумда хавбек А Сериянинг 7 ўйинида қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira