"Арсенал" япониялик футболчи учун курашади

Mirjalol Normatov
12 авг 2021, 00:37
"Болонья" ҳимоячиси Токехиро Томиясу АПЛ клуби назарига тушди.

"Tuttosport" хабарига кўра, 22 ёшли японияликнинг хизматларига "Арсенал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Олдинроқ "Тоттенхэм" ҳам футболчини кузатиб бораётгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Унинг клуби билан келишуви 2024 йил ёзига қадар давом этади. Трансфер нархи эса 20 миллион еврога тенг.

Ўтган мавсумда Томиясу 33 ўйинда 2 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport