"Арсенал" ва "Боруссия" ПСЖ футболчиси учун курашмоқда

Mirjalol Normatov
18 мар 2020, 21:27
ПСЖ ҳимоячиси Тома Менье ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

28 ёшли бельгияликнинг ёзда ПСЖ билан шартномаси якунланади ва у эркин агентга айланади. Футболчининг ўзи ҳам клуб билан келишувини узайтирмоқчи эмас. Менье ўз кучини бошқа чемпионатларда синаб кўрмоқчи. Унга айни дамда "Арсенал" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия"си томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Унга "арилар" варианти кўпроқ маъқул келмоқда. У ерда терма жамоадоши Аксель Витсель ҳам ҳаракат қилади.

Менье ушбу мавсумда Лига 1нинг 16 ўйинида қатнашди ва 1 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports