"Арсенал" "Реал Сосьедад" хавбекига кўз тикди

Sherzod Nurmatov
16 фев 2023, 10:35
Испаниялик футболчи АПЛга ўтиши мумкин.

"Арсенал" "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субимендига қизиқиш билдирмоқда.

Ярим ҳимоячининг хизматларига Лондон жамоаси бош мураббийи Микель Артетанинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Sport.es хабарига кўра, "Арсенал" испаниялик футболчи билан келаси ёзда келишув тузмоқчи.

Манбага кўра, Субимендининг "Реал Сосьедад" билан битимида 60 миллион еврога сотиб олиш имконияти мавжуд.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум "Реал Сосьедад" сафида барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›