

"Арсенал" томонидан қизиқишлар бўлаётган бразилиялик футболчининг олдида фаолиятини давом эттириши учун Саудия Арабистонидан ҳам вариантлар бор. Манбанинг айтишича, Саудиянинг номи яширилаётган бир қанча клублари Дуглас Луисни январда сотиб олиш учун 60 млн еврони тайёрлаб қўйишган.
"Астон Вилла"нинг 25 ёшли етакчиси 55 млн евро атрофида баҳоланган. У ушбу мавсумда 15 ўйинда 5та гол урди.



