"Арсенал" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
19 ноя 2021, 15:50
Лондоннинг "Арсенал" клуби марказий чизиқни кучайтирмоқчи.

"Канонирлар" португалиялик ярим ҳимоячи Ренату Саншеш билан шартнома имзолашга қизиқишмоқда.

Англия клуби битимни қишки трансфер ойнасида расмийлаштирмоқчи. "Лилль" ўйинчисининг трансфери лондонликларга 30 миллион еврога тушади.

24 ёшли футболчининг "Лилль" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Хавбек жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le10Sport