

Хабарларга кўра, "канонирлар" Роканинг шартномасида ёзилган товон пулини тўлашга тайёрлар.
Ўйинчининг Каталония клуби билан тузган шартномасига кўра унинг компенсация пули 40 миллион еврони ташкил этади.
Рок жорий мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этган.



