

Футболчи "Арсенал"нинг қизиқишлари доирасида.
"Evening Standard" хабарига кўра, лондонликлар франциялик ярим ҳимоячини ижарага олиш истагида. "Реал" ҳали жавоб бермади, аммо ярим ҳимоячига ўйин амалиёти етишмаяпти.
Лондон клуби эгалари мураббий Микель Артетани трансфер бозорида қўллаб-қувватлашга тайёр, чунки "Арсенал" 2004 йилдан бери биринчи марта Премьер-лига чемпионлигига даъвогарлик қилмоқда.
Эдуардо Камавинга жорий мавсум "Реал" сафида 27 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
"Арсенал" 22 январь куни "Эмирейтс" стадионида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.



