"Арсенал" Испания термаси ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олади
15 авг 2024 17:09
Янгиликлар
"Арсенал" Испания термаси ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олади
Қатор испан нашрларининг маълум қилишича, "Арсенал" Микель Мерино трансферини ижобий ҳал қилишга жуда яқин.
Маълумотларга кўра, лондонликлар амалдаги Европа чемпионини ўз сафига қўшиб оладиган бўлган. Экрем Конурнинг хабар беришича, бу трансфер учун "Арсенал" 30 миллион евро + бонус пулларини сарфлашига тўғри келади.
"Transfermarkt" портали Меринонинг нархини 50 миллион еврога баҳолаган.
Бироқ 28 ёшли испаннинг "Реал Сосьедад" билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунига етади. Шу сабабли, "канонирлар" тажрибали футболчини нисбатан арзон нархда сотиб олишга муваффақ бўлишмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар