"Арсенал" ҳужумчиси: "Мен ҳеч нарсани исботлашим шарт эмас"

Sherzod Nurmatov
18 июл 2023, 16:19
Ўйинчи воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишини қабул қилади.

"Арсенал" форварди Фоларин Балогун клубдаги келажаги ҳақида гапирди.

"Мен кетишга мажбур бўлдим, ижарадан мақсад эса барчага биринчи жамоа даражасида ўйнай олишимни исботлаш эди. Мен бунинг уддасидан чиққанимни ҳис қиляпман, одамларга юқори савияда ўйнай олишимни кўрсатдим.

Ўйлашимча, "Арсенал"га қайтишим билан боғлиқ вазият менга боғлиқ эмас, бу эрда ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашим шарт эмас. Қандай вариант бўлишидан қатъи назар вазиятни хотиржам қабул қиламан", – деди футболчи.

Америкалик футболчи ўтган йили ижара асосида "Реймс"да ўйнади. 22 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урган.

Балогун "Арсенал" тарбияланувчиси саналади. Унинг шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади. Футболчига "Интер" даъвогарлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports