

Клуб расмий сайти хабарига кўра, у Унаи Эмерининг ассистентига айланди. Ундан ташқари, Юнгберг жамоа биринчи таркибининг ёшлари билан ҳам ишлайдиган бўлди. Бунга қадар у "Арсенал"нинг 23 ёшгача бўлган жамоасини бошқараётганди.
Юнгберг 1998-2007 йиллар давомида "Арсенал"да ўйнаб, 6 соврин ютганди.



