

"Милан" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу "Арсенал" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган. "Corriere dello Sport" нашри хабарига кўра, "тўпчилар" 25 ёшли туркиялик футболчини мавсум охирига қадар ижарага олишни режалаштиришяпти. Ярим ҳимоячининг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Аввалроқ Чалханоглу фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.



