"Арсенал" "Болонья" ярим ҳимоячисини кузатмоқда

Mirjalol Normatov
25 дек 2021
"Арсенал" "Болонья"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Маттиас Сванбергнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Il Resto del Carlino" хабарига кўра, "канонирлар" ушбу трансфер учун 20 миллион евро ажратиши кутилмоқда. Олдинроқ футболчи клуби билан келишувини узайтиришдан бош тортгани ва бошқа клублардан вариантларни ўйлаб кўриши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқаганди.

У қишки трансферлар ойнасидаёқ жамоасини ўзгартириш ниятида.

Ушбу мавсумда Сванберг "Болонья" таркибида 21 ўйинда 3 гол ва 2 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Il Resto del Carlino