

“Манчестер Сити” АПЛнинг 37-тур баҳсида “Борнмут” билан дуранг қайд этгани (1:1) сабаб энди улар “Арсенал”га ета олишмайди ва “тўпчилар” муддатидан аввал АПЛ ғолибига айланишди. “Арсенал” охирги марта 2003/04 мавсумда Англия чемпионатида тенгсиз бўлишган эди. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан бирга АПЛ кумуш медалларига эга чиқди.





