

Раҳбарият шартнома узайтириш ёки мутахассис билан хайрлашиш ҳақида қарор чиқаради.
Лондонликлар Премьер-лигада мавсумни бешинчи ўринда якунлашди, бироқ улар Англия Кубоги ғолибига айланишди.
Венгер 1996 йилдан буён "Арсенал"ни бошқаради. Жамоа унинг қўл остида 1997-98, 2001-02 ва 2003-04 мавсум чемпионларига айланишган.



