"Арсенал" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи

Alisher
14 окт 2021, 10:44
"Арсенал" "Брюгге" ҳужумчиси Ноа Лангга қизиқмоқда.

"Канонирлар" 22 ёшли нидерландиялик футболчи учун 30 миллион евро миқдоридаги шартнома таклиф қилишга тайёрлар.

Бельгия клуби футболчи билан 40 миллион евро эвазига хайрлашишни хоҳламоқда.

Ланг 2021/22 йилги мавсум "Брюгге" сафида 13та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Voetbal24