Арсен Венгер: "Мухлислар "Арсенал"га бўлган садоқатимга шубҳа қилишмаса ҳам бўлади"

Tolibjon Qosimov
29 ноя 2013, 17:46
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер клуб билан шартномасини узайтиришга шошмаётганини таъкидлади.
"Нима учун мен янги йилгача янги яртнома тузишим керак? Бу масалада шошишни истамайман.

"Асосий вазифам - бу жамоани кучайтириш, уни яхшилаш. Мухлислар эса менинг бу клубга бўлган садоқатимга шубха қилмасалар ҳам бўлади".

"Олдимизда енгиш осон бўлмаган "Кардифф" билан, уларнинг майдонида, мухлисларининг фантастик қўллаб-қувватлашлари остида ўтажак ўйинимиз кутиб турибди", дея Венер сўзларидан "Арсенал" расмий сайти иқтибос келтирмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›