
– Менимча Кавани ва Фалькао ўртасида фарқлар жуда кам, – дейди Венгер Bein Sport нашрига. – Уларнинг иккиси ҳам қандайдир ғайритабиий кучга эгалар. Кавани тўпсиз кўпроқ ҳаракат қилади. Фалькао рақиб жарима майдони ичида ажойиб ўйнайди, унда "жаллод инстинкти" кучли. Менга иккала ҳужумчи ҳам ёқади.