

Бу ўйин биз учун жуда оғир кечди. Юрген Клопп жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар биздан кўра яхшироқ ва кучлироқ ўйнашди. Жамоамда икки бор гол уриш учун вазият бўлди. Қарши ҳужумдаги ҳаракатларимиз самарасиз бўлди. "Боруссия Д" майдон марказида жуда кучлилар. "Арсенал"дан кучли деб айта оламан. Ўйлашимча, бугун жамоамиз ўз имкониятидан пастроқ даражада ўйнади.



