UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Ла Лига. "Барселона" "Осасуна"га имконият қолдирмади, Леодан эса навбатдаги дубль  33 00:07"Депортиво" - "Реал": Роналду ва Бензема йўқ, Мората эса асосий таркибда!  22 00:00Россия премьер лигаси. Москва дербисида Денисовнинг жамоаси ЦСКАга йирик ҳисобда ютқазди  0 23:32Хосеп Гвардиола: «9 йиллик фаолиятимда илк бор шундай бўлди»  20 23:10Қизиқарли қайтиш: Мария Шарапованинг 15 та энг, энг, энг ажойиб либоси  3 23:05Моуриньо Виллианни МЮга олиб келмоқчи  3 22:48«Манчестер Сити» – «Манчестер Юнайтед». Погба майдонга тушмайди  4 22:32Бартон 1,5 йилга дисквалификация қилинди  5 22:10Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  10 22:05ФИФА президенти ЖЧ-2018да видеотакрор бўйича ҳакамлар ишлашини тасдиқлади  6 21:50ОЧЛ-2017. Нимчорак финалга чиққан 8та клуб номи маълум  4 21:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 21:14"Торино" ПСЖ посбони Сиригу хизматларига қизиқиш билдирмоқда  3 20:45Olamsport: Зидан учун Ўзбекистондаги соврин, дисквалификациядан қутилган Шарапованинг илк ўйини ва бошқа хабарлар  2 20:45Почеттино: "Хави менинг душманим, у мени ёмон кўради"  19

21 янв 20:53
Янгиликлар

Арпа экиб, буғдой кутмайлик (2-қисм)

Ўзбекистон ёшлар (U-22) терма жамоасининг Уммондаги ўйинлари борасида Азамат Абдураимовнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қилгандик.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаровга қуйидаги саволларга жавоб берди:

1. Терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокини қандай қабул қилдингиз?
2. Осиё чемпионатига қадар кўпчилик бу жамоамиздан камида ярим финалга чиқишини кутганди. Аммо якунда гуруҳдан чиқа олмадик. Шахсан сиз футболчиларимиздан қандай натижа кутгандингиз?
3. Тайёргарликка эътибор қаратилмади. Балки, муваффақиятсизликнинг бош сабабчиси шу омил бўлгандир?
4. ЎФФ Терма жамоалар маркази терма жамоага бош мураббий танлашда хатоликка йўл қўйди. Бу фикрга қўшиласизми?
5. Бу омадсизликдан сўнг нималарни ўзгартириш керак?
6. Бош мураббий футболчиларимиз Осиё чемпионатидан катта тажриба тўплашди, деган фикрни билдиряпти. Лекин терма жамоа таркибидаги аксарият футболчилар яқиндагина жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтишганди. Сизнингча, мундиал савияси Осиё чемпионатидан баландми?


Сервер Жепаровнинг жавоблари:

1. Албатта, Осиё чемпионатида қайд этилган бу натижа футболимиз учун жуда аянчли. Эшитишимча, мусобақага кўнгилдагидек тайёргарлик бўлмаган. Шу ўринда миллий терма жамоамизнинг 2011 йили Осиё Кубогига кўрган тайёргарлигини мисол тариқасида кўрсатишни хоҳлардим. Тайёргарликка монанд натижа ҳам бўлганди.  

2. Ҳозир кимнидир айблаш жуда қийин. Осиё чемпионатидаги иштирокимизни таҳлил қилиб чиқилганидан сўнг бу саволга жавоб олиш мумкин. Жамоа гуруҳдан ҳам чиқа олмаган экан, демак, бунга бутун жамоа бирдек айбдор. Футболчилардан тортиб, мураббийлар ва делегация раҳбарларигача айбни ўз зиммаларига олишлари керак. Чунки, футбол жамоавий спорт тури ҳисобланади. Раҳбарият тайёргарлик учун етарли шароитларни яратиб бермаган. Мураббийлар имкониятдан борича фойдаланишган. Футболчилар эса бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишмаган. Боиси, таркиб асосан 1991 ва 1993 йилларда таваллуд топган ўйинчилардан ташкил топганди. Уларнинг бир жамоа бўлиб ўйнаши учун эса ўртоқлик учрашувлари керак эди.   

3. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Терма жамоамиз халқаро турнирга эмас, Осиё чемпионатининг финал босқичида иштирок этиш учун кетаётганди. Тайёргарлик эса шунга муносиб бўлмади. Футболчиларнинг бир-бирини тушуниб ҳаракат қилиши учун кучли рақиблар билан бир нечта ўйинлар ташкил этиш керак эди. Мураббийлар шу учрашувларда турли тактик схемаларни амалда қўллаб олишарди. Бу нарсаларнинг бирортаси бўлмаганидан кейин, қандай қилиб жамоамиздан ижобий натижа кутиш мумкин?

4. Ҳар қандай мураббийга ҳам ишлаш ва тайёргарлик кўриш учун вақт керак. Шуҳрат Мақсудовда бундай имконият бўлмади. Ўзи ўйлаган режаларини амалиётга тадбиқ этгунича, мусобақа тугаб қолди. Агар барча терма жамоаларимиз бир ҳил ўйин услубида ўйнашганида, бу мураббийимизга ҳам қийин бўлмасди.
 
5. Бу саволга жавоб беришга қийналаман. Лекин нимадир қилиш керак.

6. Ёшларимиз Туркиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, яхшигина тажриба тўплашди. Аммо битта мусобақа билан маҳорат ошиб қолмайди. Тажрибани ошириш учун йиллар керак бўлади. Агар кучли чемпионатга эга бўлиб, йилига камида 30та ўйин ўтказганимизда, натижамиз бундай салбий кўринишда бўлмасмиди? 

Жавобларни ўқидингиз. Деярли бир ҳилда саволарга жавоб беришди. Ҳали бу мавзу жуда кўп муҳокама қилинади. Биз кўпроқ бу муҳокамани ЎФФ ҳамда Терма жамоалар маркази мутасаддилари қилишларини истардик. Чунки, биз таҳлил қилганимиздан фойда йўқ.
 
Камолиддин АЛИМОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  223
ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  173
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: