Ареола ПСЖ билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирди

20 дек 2018, 20:39
ПСЖ клуби расмий сайти дарвозабон Альфонс Ареола билан шартнома узайтирилиганлигини маълум қилди.

Футболчининг янги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

“Мен учун фаолиятимни ПСЖда давом эттириш муҳим эди. Бу клуб менинг юрагимдан жой олган. Шу клубда ўсдим, юқори даражамга чиқдим. ПСЖ менга олдимга катта вазифаларни қўйиш имконини беради. Ажойиб шерикларим билан бу вазифаларни уддалашга эришамиз. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида биз клуб тарихи зарварақларига ажойиб хотираларни ёзамиз. Мен жамоамга ишонаман ва клубда эсда қоларли лаҳзаларда бирга бўлишни истайман”, дейди Ареола.

Клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Ареола 2010 йилдан буён жамоанинг асосий таркибида тўп тепиб келмоқда. Бу орада у “Ланс”, “Бастия” ва “Вильярреал” таркибида ижара асосида тўп тепишга улгурди. Ареола ПСЖ билан икки бор Франция чемпиони, мамлакат кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ПСЖ расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›