

Ресторанлардан биридан чиқишда футболист ва унинг хотинини журналистлар ўраб олиб бир қатор саволлар билан мурожаат қилишди. Улар орасида яқиндагина бўлиб ўтган тўй у қадар дабдабали ўтмагани ҳақидаги савол ҳам бор эди.
Футболчининг хотини бунга жавобан қўли билан оғзини ёпди. Журналистлар буни кўриб шундай савол беришди: "Арда гапиришни тақиқладими?".
Тураннинг бундан жаҳли чиқди: "Илтимос ҳурмат билан, йўқса сенинг бошингни ёраман. Сен менинг хотиним билан гаплашаяпсан".
Шундан сўнг Туран ва турмуш ўртоғи таксида воқеа жойидан кетишди.




