

Турнир июль ойи охирида бошланиши ва бир қанча шаҳарларда ўтказилиши кутилмоқда.
"Челси", "Ньюкасл", "Астон Вилла", "Брентфорд" ва "Брайтон" клублари иштирок этишларини тасдиқладилар.
"The Athletic" хабарига кўра, "Лидс" олтинчи жамоага айланиши мумкин, аммо бу жамоа Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолган тақдирдагина амалга ошади.



