АҚШ аёллар терма жамоаси футболчиси давлат мадҳияси пайтида сукут сақлагани учун билдирилган танқидларга жавоб қайтарди
		
		24 июл 2023 22:27
        Янгиликлар	
	 
				 
				АҚШ аёллар терма жамоаси футболчиси давлат мадҳияси пайтида сукут сақлагани учун билдирилган танқидларга жавоб қайтарди
АҚШ аёлларининг Вьетнамга қарши жаҳон чемпионати ўйинидан олдин кўпчилик терма жамоанинг давлат мадҳиясини куйламагани учун танқидлар тўлқинига муносабат билдирилди.
			"Майдонга тушгач, ўйинга тайёргарлик кўрамиз, шу сабабли, давлат мадҳияси асосий эътиборимиз марказида бўлмайди. Шуни айтишим мумкинки, ҳар бир футболчи танлаш ҳуқуқига эга", - деди миллий терма жамоа ҳимоячиси Наоми Гирма.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ аёллар терма жамоаси сўнгги бир неча кун ичида кескин танқидларга учради. АҚШ давлат мадҳияси янграётганда фақат учта қиз мадҳияни ижро этган. Қолганлар эса сукут сақлаган.
Жамоа сардори Меган Рапинонинг давлат мадҳияси билан муносабати яхши эмас. 2016 йилнинг сентябрь ойида у Нидерландияга қарши ўртоқлик ўйини аввалидаги давлат мадҳияси ижроси чоғида тиз чўкиб, полиция зўравонлигига қарши гапириб, газета сарлавҳаларидан ўрин олганди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар