АПЛнинг уч клуби "Селтик" форварди учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
2 мар 2021, 16:04
"Селтик" ҳужумчиси Одсонн Эдуар фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

23 ёшли футболчининг хизматларига "Лестер", "Арсенал" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдиришмоқда.

Қайд этиш керакки, Эдуар ПСЖ академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Шотландия клубида 2018 йилдан бери ўйнайди.

Одсонн жорий мавсум Шотландия чемпионати доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол (5таси пенальтидан) ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Leicester Mercury